Кўргазманинг асосий мақсади соҳадаги сўнгги тенденцияларни намойиш этишдан иборат. «Tashkent Fashion & Textile Expo» - Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган мода, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва чармсаноат ускуналари соҳасидаги халқаро ихтисослаштирилган кўргазма саналади. Кўргазмада Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Беларус каби давлатлар вакиллари иштирок этди. Кўргазма 6 та бўлимда ташкил этилди.
Мазкур халқаро кўргазмада «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Корхоналармиз стендларида чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг сўнги тенденциялари ва ютуқлари ўрин олди. Шунингдек, текстиль санъатининг йирик ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини хорижий ҳамкорларга тақдим этди. Манфаатли алоқалар йўлга қўйилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.