2016 йидан буён ФИФА футболда шахсий муваффақиятга эришганларга The Best мукофотини бериб келади.  

Навбатдаги ғолибларни тақдирлаш маросим келгуси йилнинг 27 февраль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ФИФА сайти хабар тарқатди. Маросимда   эркаклар ва аёллар ўртасида   энг яхши футболчи, энг яхши мураббий, энг яхши дарвозабонга соврин топширилади.

Шунингдек, фэйр-плей мукофоти, энг яхши гол учун Пушкаш соврини, мухлислар мукофоти ҳам ўз эгасини топади. Бундан ташқари, йилнинг рамзий жамоаси аниқланиб, раҳбатлантирилади.