Жумладан, Ҳиндистоннинг “The Indian Express” газетасида Қорақалпоғистоннинг асосий туристик йўналишларидан бири бўлмиш Мўйноқ тумани ва Орол денгизи ҳақида мақола эълон қилинди.

Мақолада ҳудуднинг қисқача тарихи, ўтмишдаги Орол денгизининг қуриши ҳамда бугунги кунда Мўйноқ тумани энг машҳур туристик масканга айлангани, сўнгги йилларда бу ерда хостел ва меҳмонхоналарнинг кўпайиб бориши, табиий офат билан боғлиқ бўлган янги туризм йўналишининг ривожланиши маҳаллий аҳоли учун янги умид инъом этгани айтиб ўтилган.

Шу билан бир қаторда мақола муаллифи Орол денгизи тарихи музейи, Кемалар қабристони, Орол денгизи бўйидаги ўтовлар мажмуаси ва у ердаги шароитлар, интернет тармоғи ва мобил алоқа бўлмаган ва сивилизациядан жуда узоқда бўлган экстремал туристик ўринлар ҳақида таъкидлаб ўтган.

Маълумот сифатида, “The Indian Express” газетаси инглиз тилида бўлиб, 1931 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Ҳар куни 300 мингдан ортиқ тиражга эга ушбу газетанинг электрон варианти -  indianexpress.com веб-сайтини ҳар ойда 60 миллион интернет фойдаланувчиларини жалб қилади ва дунёдаги энг йирик янгиликлар сайтларининг бири бўлиб ҳисобланади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 31 май - 5 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бир қатор хорижий ОАВ вакиллари учун Қорақалпоғистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб кенг қамровли пресс-тур ташкил этилди. Пресс-турда Буюк Британия, Испания, Финляндия, Ҳиндистон ва Индонезия давлатларидан “The Caspian Post”, “Lonely Planet”, “Metro TV”, “The Travel Magazine”, “Indian Express”, “Alonesia”  каби блог, телеканал ва нашриётларнинг фотограф, мухбир ҳамда телебошловчилари иштирок этишди.