Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаролар Ў.Қ. ва Н.Ғ. тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Қ.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 50 минг дона “BIOLA Biosetix Budjet, Игла/Ине 21G” номли хорижда ишлаб чиқарилган система тиббий буюмини 115 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.