Бунинг энг қулай ва осон йўли ниқобларни кир ювиш машинасида ювиш, яхшилаб буғли дазмолда  қуритиш зарур бўлади. Сабаби ниқоб етишмаслиги бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди.   

Бундан ташқари мутахассислар ниқобларнинг № 95 формаси (шифокорлар учун)дан фойдаланмасликни маслаҳат беришмоқда. Сабаби бундай ниқобларни оммавий равишда сотиб олиш бозорда тақчилликни юзага келтириши мумкин.

Биргина Россияда ниқоб ишлаб чиқариш июнь ойида бир суткада 9 миллиондан 11 миллионга оширилиши мумкин.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг  маълумотига кўра, дунё бўйича 5 миллионга яқин одам корноавирус билан касалланган бўлса, 326 мингдан ортиғи вафот этган.