«Volkswagen Caddy» транспорт машиналари бу сафар Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга тақдим этди.
Янги амбуланслар «Turin Invest Engineering» инжиниринг компанияси мутахассислари томонидан жиҳозланган ва пандемия даврида аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Автомобиллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабларига мувофиқ барча керакли жиҳозлар билан таъминланган.
«Volkswagen Caddy» автомобилларининг Ўзбекистонда сотуви жорий йил июль ойи охирларида бошланганди.
Бугун моделларни «Фольксваген», «Tashkent Autocentre» (собиқ «Сергели Автотеххизмат») расмий автосалонида харид қилиш мумкин, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.