Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Я. фуқаролар Г.А. ва К.Ў.га танишлари орқали тиббиёт коллежини тугатганлик  тўғрисида диплом олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Уларнинг кўрсатмасига асосан ушбу тезкор тадбир давом этади ва Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бош услубчисининг ҳам фирибгарлиги фош этилади. Бош услубчи Б.А. 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.