Бундан кўзланган мақсад — юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилишдир.

Мазкур «Сall-марказ»нинг 1295 рақамлари Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари учун ишлашни бошлади.

Бу мурожаатларнинг аксарияти «Сall-марказ»га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, хабар орқали соҳа вакиллари мурожаат йўллаш орқали соғлиқни сақлаш тизими тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга ва бу ишда фаол бўлишга чақирилади.