Унда Вильнюс Университети маслаҳатчиси профессор Миндаугас Паулюкас, Global Health ташкилоти эксперти, эпидемиолог, тиббиёт фанлари доктори, доктор Хамдард Нақибуллоҳ /Германия/ шунингдек, JAMK амалий фанлар универститети профессори Аннина Кангас Миеми /Финландия/ ўқув жараёнига масофавий таълимни жорий этиш, бу йўналишда тўпланган тажриба ва ютуқлар борасидаги маърузалари билан иштирок этди.

Мулоқот жараёнида визуал ва аудио алоқаларнинг таълим дастурларини ўзлаштиришдаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди.

Конференцияда масофавий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари, бу борадаги хориж тажрибаси, камчилик ва муаммолар, уларни бартараф этиш билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Конференция иштирокчилари масофавий таълим хизматларини ривожлантиришда маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи электрон ахборот сақловчи ва юкловчи “E-MINBAR” платформасини амалиётга тўлиқ тадбиқ этиш таклифи билан чиқдилар.

Таълим жараёнида “булутли технологиялар”дан фойдаланиш, бу жараённи рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, вебинар (лекцияни бошқа ўқув хонасидан ёки олий таълим муассасасидан онлайн ўзлаштириш), “blended learning” (аввалдан ёзилган лекция ва семинар машғулотларини уйда ўзлаштириш) ва “flipped classroom” (лекцияни уйда ўзлаштириш, семинар машғулотини олий таълим муассасасида бажариш) технологияларини амалиётга кенг жорий этишда халқаро тажрибаларни ўрганиш ва фойдаланиш зарурлиги айтилди.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати