Фожиа ўтган шанба куни содир бўлган. Спортчи Гуанакасте вилоятидаги Каньяс дарёсида сузаётган вақтида тимсоҳ ҳужумига учраган. Кейинроқ тимсоҳ полиция томонидан отиб ўлдирилган.
Клуб маълумотларига кўра, Лопес Ортиснинг дафн маросими чоршанба куни бўлиб ўтди.
“Бугун барчамиз учун жуда оғир кун. Сизни мураббий сифатида ҳам, футболчи сифатида ҳам, ота сифатида ҳам эслаймиз. Сиз доимо қалбимизда яшайсиз”, — дейилади жамоанинг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
29 ёшли йигитдан икки нафар фарзанд қолди, деб хабар беради mir24.tv.