Тринити номли қадимий ҳайвоннинг суяклари харидорга 6,1 миллион долларга тушди. Унинг исми ошкор этилмаган.
Кимошди савдоси Koller аукцион уйида бўлиб ўтди. Харидор узоқ ўйламади – бунга беш дақиқадан кам вақт кетди. Кимошди савдоси ташкилотчиларининг таъкидлашича, Европада биринчи ва дунёда учинчи марта аукционга юқори сифатли Тираннозаврнинг тўлиқ скелети қўйилди.
Скелетнинг ёши тахминан 67 миллион йил, баландлиги – 3,9 метр, узунлиги – 11,6. Скелет 293 элементни ўз ичига олади, уларнинг ярми АҚШда 2008 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда тадқиқотчилар томонидан топилган учта тираннозаврнинг суякларидир, деб хабар беради mir24.tv.