Гигиенадаги хатолар ва уларни бартараф этиш усуллари ҳақида “СМ-Клиники” маркази стоматолог-терапевти Татевик Петросян mail.ru сайтига гапириб берди.
Биринчи хато тишларни ювишда кам вақт сарфлаш. Аслида бу камида уч дақиқа давом этиши керак. Одатда мазкур жараёнга максимал 1,5 дақиқа сарфланади, холос. Ювиш жараёнига қанча вақт сарфланаётганини қандай билиш мумкин?
Электр чўткаларида жараён давомийлигини тартибга солувчи вақт кўрсаткичлари мавжуд. 2-3 дақиқа давомида қум соатидан фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, севимли қўшиғингизнинг давомийлигига эътибор қаратишингиз мумкин (3 дан 5 дақиқагача).
Тиш чўткасини нотўғри ҳаракатлантириш. Тишлар тиш тозалагич воситасида 45 даража бурчак остида, милкдан тишга томон ҳаракатлантириб, тозаланиши лозим. Чунки тиш тозалагич горизонтал йўналишда ҳаракатлантирилса, милкларни, эмални зарарлаши мумкин.
Интерденталь оғиз бўшлиғи гигиенаси воситаларидан, мисол учун, чўткалар, иплар, оғиз ювиш воситалари, ирригатордан фойдаланмаслик ёки фойдалана олмаслик. Интерденталь воситалардан нотўғри фойдаланиш милк шикастланишининг кучайишига, қон кетишига олиб келади, яллиғланишни, шишни ва яраларни келтириб чиқаради.
Тиш пасталарини нотўғри танлаш ва тиш чўткасини камдан-кам ўзгартириш. Бу масалада стоматолог-терапевт, пародонтолог ёрдам бериши мумкин.
Тиш саломатлиги ва табассум гўзаллиги учун курашнинг энг яхши йўли - бу юқори сифатли оғиз гигиенасига риоя қилиш ва бир йилда камида икки марта тиш шифокорига мурожаат қилишдир.