Қутқарув операциясига Канада денгиз флоти кемаси қўшилди. Бунгача қидирув ишлари фақат ҳавода, иккита самолёт ёрдамида олиб борилди. Бири АҚШ ҳаво кучлари, иккинчиси Канада самолётлари. Батискаф “Титан” деб номланади. “Титаник” яқинидаги мазкур экспедиция 12 июнь куни бошланган бўлиб, бугун тугаши керак эди.
АҚШ қирғоқ хавфсизлиги маълумотларига кўра, сув ости кемаси бортида беш киши бўлган. Улар орасида бир йил аввал Blue Origin миссияси доирасида коинотга учган британиялик миллиардер Хамиш Хардинг ҳам бор. Экипаж аъзоларидан бири – машҳур ғаввос Рори Голден қандайдир тарзда ижтимоий тармоқда пост эълон қилишга муваффақ бўлди ва у жамоа аъзоларининг аҳволи яхши эканлиги ҳақида ёзди.
“Титан” батискафининг узунлиги 6,4 метр. Максимал 13 километр сув осига шўнғий олади. Қурилма беш кишига мўлжалланган. Мазкур батискаф сув оситида экипажни уч кун давомида кислород билан таъминлай олади, деб хабар беради mir24.tv.