Учрашувда минтақадаги миллионлаб болалар учун ёрқин келажак яратишга қаратилган муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ҳукумати учун мамлакатимиз ва бутун дунё бўйлаб келажак авлодлар фаровонлиги учун энг яхши шароитларни яратиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. УНИCЭФ билан яқин ҳамкорликни юқори қадрлаймиз ва Жамғарма фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.