Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар этиш муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон ва Вьетнам савдо, сармоя ва маданий алмашинув йўналишларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш сари интилмоқдалар. Ҳамкорликни чуқурлаштириш орқали биз тараққиёт ва умумий фаровонлик учун янги имкониятлар очамиз. Кенгайиб бораётган икки томонлама алоқаларимизнинг йил давомидаги кун тартибига алоҳида эътибор қаратдик“, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.