Бу ҳақида Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Имтиҳонга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Туркия иқтисодиёт ва технология университети Тошкент филиали ректори A.Икрамов, шунингдек, Туркиянинг ТОВВ ЕТÜ университети профессорлари ташриф буюрди.

Бу ўқув йилида 900 га яқин абитуриент қуйидаги 4 та йўналишда ўқиш бўйича ҳужжатларни топширди:

  • электрон тижорат ва технологияларни бошқариш;
  • халқаро бизнес ва тадбиркорлик;
  • архитектура ва дизайн;
  • ички архитектура.

Имтиҳонлар инглиз тили ва математика фанлари бўйича ўтказилди. Мазкур олий ўқув юртига 2021-2022 ўқув йилида 30 нафар энг иқтидорли абитуриент грант асосида ўқишга қабул қилиниши алоҳида эътиборга лойиқ.

Таъкидлаш жоиз, ТОВВ ЕТÜ Тashkent университети икки томонлама таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги мутахассисларни тайёрлайди. Унда ўқув йили 3 семестрдан иборат.