- Бу ишни давом эттираётган учинчи авлодмиз. Ўғилларимиз ва набираларимиз тўртинчи ва бешинчи авлод ҳисобланишади.

Бу ишни бундан юз йил бурун бобомнинг оталари Йўлдошли бува бошлаганлар. Бобом Тожиҳайдар иккинчи жаҳон урушига қадар ишлаб, жангдан қайтмаганлар. У пайтда бу восита ёғочли сол бўлган. Уни ходалар билан ҳаракатга келтиришган.

Ушбу паромни отам Аҳмаджон Тожиҳайдаров 1985 йилда ишга туширганлар. У олтита машина, юз-юз эллик нафар йўловчини сиғдира олади, - дейди Бахтиёр Тожиҳайдаров.

Паром ҳамон ҳаракатда. У одамларнинг 40-50 километрлик узоғини яқин қилмоқда.