Барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг шарқий ҳудудлари ва чекка шимолий ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилади. Ўтган дам олиш кунларига нисбатан ҳарорат 8-10° га пасаяди ва 23-28° атрофида бўлади.

Сентябрь ойининг охиригача Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, текис ҳарорат фонида кечалари 10-15°, кундуз кунлари 23-28° атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон бўйича 30 сентябрда Россиянинг Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган янги совуқ ҳаво кириб келади ва об-ҳаво ўзгаради, ёмғир ёғади ва кундуз кунги ҳарорат 13-18° гача пасаяди.

Октябрь ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди ва ҳарорат кечалари 7-12° гача, кундуз кунлари 15-20° гача пасаяди. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.