Юртимиз ҳудудига совуқ ва нам ҳаво кириб келиши билан тоғли ҳудудларга қор ёғиб,  йўллар музлади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлимлари  хизматчилари ва йўлсозлар ҳамкорлигида  йўлларни кордан тозалаш ва туз сепиш ишлари олиб борилмокда.

Тошкент вилоятининг Чимён, Амирсой Қайнарсой, Бурчмулла, Сижжак ва Хумсон ҳудудларида бундай ишлар амалга ошириляпти.

 Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати