Кўпчилик вилоятларда қуруқ ва шамолли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиш вақтида 18-23 м/с га етиши ва чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30° дан ошмайди.
Эртага об-ҳавонинг беқарорлиги фақат республиканинг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Марказий ва жануби-шарқий вилоятларнинг айрим ҳудудларида чанг-тўзонлари билан шамолнинг кучайиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 27-32° атрофида бўлади.
Якшанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича деярли қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кундузи ҳарорат 33-35° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-37° гача кўтарилади.
3-4 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.