Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 22,6 фоизга ошиб, 604,5 миллион долларни ташкил этган бўлса, Тожикистонга экспорт ҳажми 23,6 фоизга ошиб, 500,9 миллион долларни, импорт 17,7 фоизга ошиб, 103,6 миллион долларни ташкил этди.
Пандемия даврида Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми камаймади ва бир оз бўлсада, 2019 йилдаги 480,5 миллион доллардан 2020 йилда 493,1 миллион долларгача 2,7 фоизга ошганини кўрсатди.
2021 йилда Ўзбекистон дунёнинг 182 давлати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Тожикистоннинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши: умумий товар айланмасида – 1,4 фоиз, экспорт – 3,0 фоиз ва импорт – 0,4 фоизни ташкил этди.
2021 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 604,5 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 111,4 миллион долларга кўпдир.
Таъкидлаб ўтиш керакки, Тожикистон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган тўрт давлатдан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Тожикистон билан 397,3 миллион долларни ташкил қилган. Тожикистон билан товар айланмасида Ўзбекистон экспорти 82,8 фоизни ташкил этади ва ўз ҳажми бўйича Тожикистон ўзбек маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар орасида 7-ўринни эгаллайди.
2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 187,7 миллион долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсди. Шундан экспорт 138,5 миллион долларни (ўсиш 13,8 фоиз), импорт 49,2 миллион долларни (ўсиш 2,8 баробар) ташкил этди.