Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистонга фақатгина «Сариосиё», «Ойбек» ва «Плотина» чегара ўтказиш пунктлари орқали киришига рухсат берилганди. Масофанинг узоқлиги, ўз навбатида, ўзбекистонлик талабаларга ҳам қийинчилик туғдираётган эди.

Пост орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари экспорт-импорт операцияларини амалга ошириши учун халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.