Бугун вазир Иброҳим Aбдураҳмонов Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода билан расмий учрашув ўтказди.

Унда томонлар қўшма илмий танловлар лойиҳаларини ўтказиш, талаба ва ёш олимларнинг академик алмашинувини йўлга қўйиш, ёшлар ўртасида стартап лойиҳаларини амалга ошириш, рақамлаштириш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, нанотехнология, геология, биотехнолия, сунъий интеллект ва бошқа соҳаларда чуқур тадқиқотларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида анаънавий ўтказиладиган  INNOWEEK ҳафталиги доирасида Тожикистондаги илмий ишланмалар, инновацион технологияларни намойиш этиш шунингдек, талабалар ўртасида "TechnoWays" танловларини ўтказиш таклифлари билдирилди.

Раҳим Саидзода ушбу ташриф айни баҳор фаслининг янгиланиш айёми бўлган Наврўз арафасида бўлиб ўтаётганида ҳам рамзийлик бор эканини қайд этиб, ҳамкорлик алоқалари янада ривожланишига ишонч билдирди.