Янги савдо уйлари "B2B" соҳасида бўлиб, харидорларга ишлаб чиқарувчи билан кўп воситачиларсиз тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш имкониятини беради, дейилади Уюшмаларнинг расмий манбалари орқали берилган хабарда.
Ҳозирда Афғонистон, АҚШда Ўзбекистон савдо уйлари фаолият юритиб келмоқда. Тез орада Қозоғистон ва Тожикистондан ташқари, Венгрия, Германия, Испания ва Туркияда ҳам шундай савдо масканлари очилиши режалаштирилган.
Лойиҳалар маҳаллий ишбилармонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, айни вақтда унга қизиқувчи тадбиркорлар гуруҳи тўпланмоқда.
Қизиқувчилар ташкилотчилар томонидан эълон қилинган қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
+998900221277
+998998162023
+998901362422
+998909172018
+998903972018