“Maъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ва Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар COVID-19 касаллиги тарқалишининг олдини олиш ва одамларнинг соғлигини яхшилаш, шунингдек, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларни, шу жумладан, карантинни чекловчи чоралар талабларини бузган одамлар учун мўлжалланган”, – дейди Тожикистон Миллий ахборот агентлиги «Ховар».
Тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, жамоат жойларида ҳимоя ниқобини киймаган фуқаролар 116 сомонийдан (11,6 АҚШ доллар) 290 сомонийгача (29 доллар) жаримага тортилади.
ОАВ орқали пандемия тўғрисида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жисмоний шахсларга 580 сомонийдан (58 долларга яқин) ва юридик шахсларга 11,6 минг сомонийгача (1160 доллар) жарима солинади.
Ўзгартиришлар давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан кейин кучга киради.
Сўнгги бир кун ичида Тожикистонда COVID-19 нинг 50 та янги ҳолати расмий равишда қайд этилди. 3 июлга келиб, мамлакатда ушбу касалликка чалинганлар сони 6108 кишига етди. Шундан 4762 киши (77,9 %) даволанди, 52 нафар бемор вафот этди.