“15 февраль куни республиканинг турли ҳудудларида содир бўлган қор кўчкилари натижасида қурбонлар сони 15 нафарга етди”, дейилади матбуот маркази хабарида.
Аввалроқ 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Суҳбатдошнинг таъкидлашича, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ шаҳри ва Ванж туманида 14 киши, Душанбе-Варзоб автомобиль йўлининг 65-километрида яна бир киши ҳалок бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, Хоруғ шаҳрида 12 киши турли даражада жароҳат олишган, тўртта уй бутунлай вайрон бўлган, 35 та уй ва бешта маиший объект қисман зарар кўрган. Вилоят фавқулодда вазиятлар комиссияси зарарни аниқлайди, деб хабар беради tass.ru.