“Рохи охани Точикистон” (Тожикистон темир йўллари, ТТЙ) давлат унитар корхонасининг “Азия-Плюс” нашрига маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса 14 декабрь куни тумандаги Дахана қишлоғи яқинида содир бўлган.

Давлат унитар корхонаси бахтсиз ҳодисага кўчки (тупроқ кўчиши) сабаб бўлганини аниқлади, оқибатда рельсга зарар етди. Поезд рельсдан чиқиб кетди, ағдарилди ва ёниб кетди. Поезд ташган ёнилғи тури аниқланмаган.

ТТЙ ҳодисада ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.

Корхона раҳбарияти ва махсус ишчи гуруҳи воқеа жойига бориб, воқеанинг барча ҳолатларини батафсил текширишди, деб хабар берди asiaplustj.info.