Ваҳдат шаҳрида 17, Рудакийда икки, Варзобда ҳам яна шунча одам ҳалок бўлди. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Тожикистонда ўтган якшанба куни кучли ёмғир ёғди. Кучли ёғингарчилик оқибатида сел ва тошқин юзага келди. Дастлаб 13 нафар қурбонлар ҳақида хабар берилган эди. Бир кун аввал қурбонлар сони 17 нафарга етганди. Табиий офат туфайли республика ҳудудидаги уйлар, кўприклар, автомобиллар вайрон бўлди, бундан ташқари, ўнлаб томорқа ерлари сув остида қолди, деб хабар беради mir24.tv.