Мутахассисларнинг фикрича, кенг баргли дарахтларнинг тушган барглари ва игнабаргли дарахтларнинг игнабарглари биоген доимий эркин радикаллар манбаи ҳисобланади. Бу шуни англатадики, чириган барглар нафас олиш пайтида соғлиққа салбий таъсир кўрсатади.

Тадқиқот давомида шотланд қарағайи, садр, қайин, чинор ва бошқа дарахтларнинг барглари таҳлил қилинди. Олимлар уларни чангдан тозалашган, кейин эса уларни 25-35 даража ҳароратда қуритган ёки намлаган. Ҳар бир давр оралиғида улар спектрометр ёрдамида баргларнинг таркибини ўрганишди.

Маълум бўлишича, намуналардаги биоген доимий эркин радикаллар даражаси нафақат сақланиб қолган, балки намлаш ва қуритиш жараёни давомида ҳам ошган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, барглардаги моддалар соғлиқ учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайди. Бироқ улар деградацияга учраганда, биоген доимий эркин радикаллар тупроққа сўрилиши ва кейин шамол воситасида тарқалиши мумкин, бу эса одам саломатлиги ва атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдиради.

Эркин радикаллар соғлом ҳужайраларга зарар етказиши мумкин бўлган беқарор молекулалардир. Ушбу зарралар организмда табиий метаболизм жараёнида пайдо бўлади ва озиқ-овқат, ҳаво билан ҳам кириб қолиши мумкин. Эркин радикаллар қариш ва кўплаб касалликлар билан боғлиқ, чунки улар оксидловчи стрессни келтириб чиқаради, деб хабар беради lenta.ru.