Қувонарлиси, Ислам Aсланов 26.35 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 26.72 сония вақт сарфлаган яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни банд қилди. Шу тариқа иккала вакилимиз ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Aёллар ўртасидаги баҳсларда Шоҳсанамхон Тошпўлатова 30.79 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасини нақд қилди. Aфсуски, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олмади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.