Унга кўра, ресторанлар, барлар ҳамда кўнгилочар муассасаларнинг ишлаш вақтини, уларда спиртли ичимликлар сотилишини чеклаш кўзда тутилмоқда.

Япония ҳукумати карантин чораларини кучайтириш орқали олимпия ўйинлари пайтида пандемик вазиятнинг салбий томонга ўзгариб кетишининг олдини олишни мақсад қилган. Маҳаллий мухлисларни стадионларга киришига рухсат бериш масаласига ҳали ойдинлик киритилгани йўқ. Агар бунга рухсат берилса, Токиода одамлар оқими кучайиши ҳисобига коронавирус юқтириб олиш хавфи ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадасини 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августга қадар ўтказиш кўзда тутилган эди. Пандемия туфайли олимпиада 2021 йилга кўчирилганди. Мусобақалар шу йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар ўтказилади.