Ҳозирда иссиқ ҳарорат туфайли кондиционерлардан мунтазам фойдаланиш натижасида истеъмол тобора ортмоқда.
Маълум қилинишича, захиралар минимал даражада бўлгани сабабли энергия таъминотининг барқарорлигига кафолат йўқ.
Япония ҳукумати «Tokyo Electric Power Company Holdings» компанияси хизмат кўрсатувчи минтақадаги электр тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.
Ўтган йилда ҳам Япония ҳукумати иссиқ ҳарорат туфайли кондиционерлардан фойдаланмаслик бўйича огоҳлантириш билан чиққан эди.
«Deutsche Welle» нашрининг маълумотига кўра, Японияда кетма-кет кучли жазирама кузатилган ва аҳоли иссиқдан нажот излаб кондиционерларни ёқишган.
Японияда бу ҳолат 2018 йилдан бери кузатилмоқда. 2018 йилда ҳам худди шундай иссиқлик тўлқинини бошидан кечирган эди. Ўшанда Токиода тарихда биринчи марта 40 даражадан юқори ҳарорат қайд этилган ва ҳароратнинг сакраши «табиий офат» деб эълон қилинган.