Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қарздор ва кредитор судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек, қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича суд томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, қарздорнинг ўзи ва кредитор қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари ваколатли давлат органига устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Қонуннинг яна бир ўзига хос жиҳати: эндиликда ушбу қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топиш мумкин.
Қонун билан суд бошқарувчисининг ҳуқуқлари кенгайтирилди.