Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотига кўра, унда вазирлик жамоаси тенгсиз эканлигини намоён этгани ҳолда биринчи ўринни қўлга киритди.
Қуролли Кучлар давлат музейида «Тўмарис издошлари—2022» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазирининг ўринбосари, полковник Ҳамдам Қаршиев иштирок этди.
Вазир ўринбосари мамлакатимизда ҳарбий хизматчи аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўрни ва ролини ошириш, истеъдодларини намоён қилишлари бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкилади. Шунингдек, ушбу танловда ғолибликни қўлга киритганлар афсонавий Тўмарис каби ўз ватанпарварлигини намойиш этган лобар, мафтункор, оқила ҳарбий хотин-қизлар эканлигини алоҳида қайд этди.
Танлов ғолибларига ташаккурнома, қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда ғолиблар учун ажратилган пул мукофотлари топширилди.