Ўтказилган учрашувдан мақсад — БМТТДнинг Ўзбекистондаги фаолияти билан танишиш ва миллий ҳамкорлар билан мамлакатда амалга оширилаётган лойиҳаларни муҳокама қилиш.
Маълумот учун, Томас Торогуд БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти билан танишиш ва мамлакатдаги миллий ва маҳаллий шериклар билан бир қатор учрашувлар уюштиришни режалаштирган. Унинг доимий жойлашуви Наманган шаҳрида бўлади ва БМТ Тараққиёт дастурининг Фарғона водийсидаги миллий ҳамкорлари сифатида фаолият юритади, деб хабар беради ДХА матбуот хизмати.