Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида тўқимачилик саноатидаги алоқалар сўнгги йилларда жадаллашгани сир эмас. Давлат раҳбарининг қўшни давлатлар билан қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати Қирғизистон билан кенг кўламдаги ҳамкорликни йўлга қўйишга омил бўлди. Ва бунинг натижасида тўқимачилик саноатида ҳам сезиларли натижаларни кузатиш мумкин.
Ҳозирда, қирғиз ва ўзбек тўқимачилик корхоналари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган бўлиб, ишлаб чиқариш, инвестиция, мода ва кўргазмалар ва бошқа йўналишларда кенг ишлар олиб борилмоқда.
Қирғизистон Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг учинчи энг йирик истеъмолчиси ҳисобланади. Сўнги 3 йил ичида 771,8 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинган бўлиб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 67,3 млн. долларни ташкил этди. Экспорт структурасида 67,1% тайер маҳсулотлар улушига тўғри келади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, пандемияга қарамий Қирғизистонга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти кесгин ошганлигини кузатиш мумкин.
Айни кунларда Наманган вилоятида жойлашган “Art Soft Holding” компанияси томонидан Қирғизистон Республика Жалолобод вилояти Ноокент туманида умумий қимайти 25 млн.долларлик — пахта-тозалаш заводи, ип-калава ва тайер кийим ишлаб чиқариш фабрикаси, машина-трактор парки ва ёғ-мой ишлаб чиқариш заводини ўз ичига олувчи пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган.
“Art Soft Holding” МЧЖ маълумотига кўра ва янги ишга туширилиши кутилаетган фабрика Ноокент туманида бўш ётган биноларда амалга ошириши белгиланган ва тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини яратади.
Бундан ташқари, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси Қирғизистоннинг тўқимачилик саноати ташкилотлари билан кенг алоқаларни ўрнатган.
Икки томонлама англашув меморандумлари имзоланган. Улар доирасида қирғизистонлик ҳамкорлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, кўргазма ва форумларда фаол қатнашиб келишмоқда, икки давлат корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, билим ва кўникмалар билан бўлишиш анъана тусига айланган.