Маълумот учун: 2017 – 2022 йиллар давомида тармоқда қиймати 2,9 миллиард долларлик 340 та лойиҳа ишга туширилиб, пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш қувватлари яратилди ва натижада ишлаб чиқариш ҳажмлари 5 баробарга ўсиб, 64 триллион сўмга етказилди, экспорт кўрсаткичлари 4 баробарга ошиб 2,9 миллиард долларга етказилди, экспорт географияси 66 та давлатни ташкил этди, ҳамда тармоқдаги жами иш ўринлари 124 мингтадан 378 мингтага ўсди.
Юздан ортиқ корхона вакиллари иштирок этган йиғилишда тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг янада ривожланишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ҳамда тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келадиган масалалар батафсил муҳокама этилди.
Хусусан, хом ашё етказиб бериш, экспорт ҳажмини ошириш, ишлаб чиқаришга халқаро стандартларни жорий этиш билан боғлиқ муаммолар ўртага ташланди, ҳамда уларни бартараф этиш бўйича конструктив таклифлар ишлаб чиқилди.
Масъул раҳбарларга тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда ҳар томонлама кўмаклашиш ва соҳадаги вазиятни тизимли равишда яхшилашга қаратилган марказлашган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.