Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов жорий йилнинг 24 февраль куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилишида кўриниш берди.
Матбуот хизмати тадбир тафсилотларини очиқларкан, Тўра Боболовни Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида қатнашган.
Шунингдек, тадбирда Озарбайжон Республикаси Тадбиркорлар ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбайжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам иштирок иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўлди.