“Дунё” ахборот агентлиги мухбирининг хабар беришича, Вена шаҳридаги БМТ ваколатхонаси биноси олдида тўрт буюк мутафаккир – Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закария ар-Розийёдгорлиги ўрнатилган.
БМТнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу ёдгорлик сурати эълон қилингач, фойдаланувчилар орасида кенг оммалашмоқда, турли мазмундаги изоҳлар билдирилмоқда.
Жумладан, “Улар орасида нега Улуғбек йўқ? У буюк олим, буюк!”, дея изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Евгения Веселкина.
Яна бир фойдаланувчи Елена Чепурная эса шундай изоҳ қолдирган: “Бу олимлар ва шоирлар бутун инсониятнинг буюк меросидир. Ажойиб ёдгорлик".
“Ушбу сатрларни ўқиганимда, буюкларнинг авлоди эканимдан ғурурланаман, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Абдукарим Юсупов.