Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма Халқаро Маданият карвонсаройида Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ижодкор рассомлар Дилафрус Демеева, Анна Юрьева, Андреа Сальзмон ва Анастасия Никитина — Жевакиналарнинг “Мушоҳада вақти” номли кўргазмаси ташкил этилди.
Унда ижодкорларнинг рангтасвир ва кулолчилик бўйича ижод намуналари тақдим қилинди.
Экспозицияда Дилафрус Демеева “Баҳор куйи”, “Баҳорнинг хушбўй иси”, “Сувнинг қудрати”, “Ҳаво варраги” каби, Анна Юрьева “Мушоҳада вақти”, “Байрам”, “Япон шамчироқлари”, “Беш қисм: сув, дарахт, олов, тупроқ, металь” Андреа Сальзмон “Елпиғич”, “Кунчиқар мамлакат”, “Эрталабки қуёш”, Анастасия Никитина — Жевакиналарнинг “Кумуш дарс”, “Сирли ўрмон”, “Наъматак гуллари” ва бошқа қатор ижодий ишлари ўрин олган.
Кўргазма намойиши бугун якунига етади.
Ҳасан Абдуназаров