Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳудудий бирлашмаларига келиб тушган мурожаатларда Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларидаги жами 389 маҳалла юқорида келтирилган МЧЖлар билан шартнома имзолаган.
Аммо қиш мавсумидаги аномал совуқ вақтида корхона автомобиллари ва махсус техника воситаларига ёнилғи қуйиш бўйича муаммолар юзага келгани сабабли, январь, февраль ойлари давомида қатнов жадвали йўналиши бўйича МФЙларга тўлиқ хизмат кўрсатиш имкони бўлмаган.
Ўрганиш натижаларига кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК, “Наманган мусаффо иқлим”, “Ориф нурли келажак” ва “Чашмаи сафед-газ” МЧЖлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилмаган даврлар учун жами 3 миллиард 865 миллион 841 минг 500 сўм тўловларнинг аҳолидан ундирилиши бекор қилинди.