Узоқ йил радио-телевидениеда фаолият кўрсатган устоз журналист ҳозирда даромадгир гулчига айланган.

- Ўн йилдан бери гулчилик-кўчатчилик билан шуғулланиб келаман. Ўтган йилги даромадимиз 200 миллион сўмни ташкил этди. 1 сотихли иссиқхонада 60 минг дона катарантус, петуния, мадхури гул кўчатлари парваришланмоқда. 13-14 апрелга тайёр бўлади. Шунинг ўзидан камида 60 миллион сўм фойда оламиз.  2,5 сотих ерда 100 минг дона хризантема кўчатларини етиштиряпман. Улар июль ойида тайёр бўлади. Унга ҳам харидор тайин. 15 минг донасини буғдойдан бўшаган ерга эксам, 85 минг дона кўчатни 85 миллион сўмга сотамиз. Шу меҳнат орқасидан уй қилдик, тўй қилдик, машина олдик. Бешта набирамни шартнома асосида ўқитмоқдаман, - дейди чўжалик фахрий журналист.

24 кв.м ерга 180 минг дона терак қаламча тикилган бўлиб, улар баравж ривожланмоқда.

Уста-гулчи томорқасида пальма, буксус, йиғлоғи тут, лола дарахти, лавр япроғи дарахти, магнолия каби бута ва дарахтлар мавжуд. Уларнинг ўртача нархи 150 -400 минг сўмдан эканлигини ҳисобга олсак, бу йилги даромад икки баробар кўп бўлиши кўриниб турибди.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА