Тумандаги “Кўна-Тўрткўл” ОФЙ ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 44-сон оилавий поликлиника фаолият кўрсатаётган бўлиб, унга жами 17 241 нафар аҳоли бириктирилган. Оилавий поликлиникада жами 37 нафар тиббиёт ходимлари, шундан 3 нафар шифокрлар аҳолига хизмат қилиб келмоқда. Ушбу оилавий поликлиника 1998 йилда қурилган бўлиб, 1-сменада 125 нафар фуқароларни қабул қилиш  кувватига эга.

Мазкур бино учун 2021 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард 86 миллион сўм маблағ ажратилиб, “Бўстон-Тўрткўл” МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Поликлиниканинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлардан миннатдорлигини билдирди.

Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Янги Ўзбекистон мухбири