Унда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусида ўтказилган халқаро форумга таклиф этилган хорижлик меҳмонлар ҳамда маҳаллий ҳаваскор шахматчилар иштирок этишди. Қатнашчиларнинг умумий сони қарийб 50 нафарни ташкил этди.
Дўстона руҳда ўтган мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилиб, бу орқали қарорда белгиланган 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш, қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантирилиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари сонини 40 тага етказиш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган шахмат бўлимлари ва секциялари сонини ошириш, мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДЕ) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ва 2025 йилда биринчи 10 таликка киришига эришиш каби вазифаларни бажаришга хизмат қилади.