Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаганлиги аниқланди.
"Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни ёки 97-778-99-65 телеграмм рақами орқали хабар беришингизни ёҳуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.