Мазкур поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин, фақат поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва Вақтинчалик ўрнатилган тартибга ҳамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.