Тошкент - Нью-Йорк

Тошкентдан кетиш вақти - 06:45, Нью-Йоркка қўниш вақти -11:00

Нью-Йорк-Тошкент

Ню-Йоркдан кетиш вақти - 13:00, Тошкентга қўниш вақти - 10:00 +1.

Тошкент - Нью-Йорк йўналиши бўйича чартер қатновига авиачипталар сотуви «Uzbekistan Airways Sales» Марказий сотувлар офисида 2020 йил 5 август соат 9.30дан бошлаб амалга оширилади.

Авиачипталарни жонли навбат тартибида ва йўловчининг ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин:

- Хорижий фуқаролар учун - паспорт;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати.

Шунингдек, хабарда тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирилади.