Мазкур тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси хабар берди.
Терминалнинг бутун периметри бўйлаб ўрнатилган камералар божхона органларига реал вақт режимида масофадан туриб вазиятни кузатиш ва фақатгина зарур ҳолларда йўловчиларни божхона кўригидан ўтказиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, хорижга отланган йўловчиларнинг божхона назоратидан тезроқ ва ҳеч қандай кечикишларсиз ўтиш имконини беради. Содда қилиб айтганда, йўловчилар божхона назоратидан ўтганликларини ўзлари пайқамайдилар.