«Uzbekistan Airports» мазкур ҳолат бўйича маълумот беришича, узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган ва барча хизматлар одатий режимда фаолият олиб борилган.
Жўнаш ва келиш заллари захира дизель генераторлар ва UPS ёрдамида электр энергияси билан таъминланди. Соат 2:49 га келиб электр энергияси тўлиқ тикланди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг хабарига кўра эса «Қўйлиқ» подсанциясидан чиқувчи Uzbekistan Airports тасарруфида бўлган 35 кВ юқори кучланишли «Аэропорт-5» тармоғида носозлик юзага келган. Оқибатда Тошкент аэропортида электр энергияси таъминотида узилиш юзага келган. Бу пайтда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга қарашли барча тармоқлар соз ҳолатда бўлган.
Соат 02:49 да Аэропорт истеъмолчи тасарруфидаги захира тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланган.