Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда:

Булар: 

Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;

Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Таҳтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.